Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi янги ақлли соатини тақдим этди — у ЭКГ қила олади
Ташқи кўриниши бўйича аввалгисини такрорласа ҳам, қўшимча афзалликларга эга.
Xiaomi компанияси Amazfit Bip 2 ақлли соатларини тақдим этди (Health Watch). Соатлар янги материаллардан тайёрлангани учун ҳам олдингилардан ажралиб туради. Шунингдек, ушбу версия юрак пульсини ўлчаш билан биргаликда, уни электрокардиограммадан ўтказиш имкониятига эга.

Amazfit Bip 2 ақлли соати 1,28-дюймли ялтирамайдиган қопламага эга экран билан жиҳозланган. Унга Qualcomm процессори ўрнатилгани боис куннинг исталган вақтида юрак уриш тезлигини ҳисоблаб боради.
Тадқиқотлар натижасига кўра, ЭКГ аниқлиги 97,24 фоиз деб таъкидланган. Агар ускуна юрак уришида қандайдир ноодатий ёки хавфли аломатларни пайқаса, уни ўзида акс эттирган ҳолда билдириш беради — бунда смартфонингиз ёнингизда ёки йўқлиги аҳамиятсиз. Ҳар соатда олинган ЭКГ натижаси 7 кун давомида хотирада сақланади.

Amazfit Bip 2’нинг оғирлиги атиги 25 грамм ва у 4 хил рангдаги талқинда тақдим этилади: қора, пушти, тилла ранг ва жигарранг. Соатларнинг нархи 699 юанни ташкил этмоқда, яъни тахминан 100 АҚШ доллари миқдорида.
Шунингдек, Xiaomi ўз тақдимотларида eSIM’ни қўллаб қувватловчи Amazfit Smart Watch 2 ва рангли экранга эга Mi Band 4 фитнес-браслетини ҳам тақдим этган.
Мавзуга оид
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
15:00 / 04.06.2026
Xiaomi 17T серияси тақдим этилди — эмоциялар, концертлар ва шаҳар ҳикояларини тасвирга олиш учун смартфонлар
00:56 / 20.04.2026
Xiaomi янги ноутбукларини сотувга чиқарди
22:37 / 29.03.2026