Кўп сонли филиаллар, энг катта ассортимент, малакали ходимлар ва, ниҳоят, энг арзон нархлар – буларнинг барчаси MEDIAPARK ҳақида.

Яқин кунларгача мамлакатимиз аҳолиси зарур техникани энг қулай нархларда топиш учун жуда кўп куч ва вақт сарфлар эди. Керакли нархдаги таклифларни топгач эса, бир қатор камчиликларга дуч келиш мумкин эди, масалан, кафолат йўқлиги. Бироқ, бугунги кунга келиб, вазият ўзгарди – энди айнан қаерга бориш ҳақида бош қотириш, бўш вақтни йўлда ва тирбандликларда сарфлаш шарт эмас... Энди керакли техникани битта қулай жой – MEDIAPARK'да харид қилиш мумкин! Ҳозир барча филиалларда ишлаб чиқарувчилардан расмий кафолати бўлган техникалар ЭНГ АРЗОН нархларда тақдим этилган. Шунингдек, қулай нархларга қўшимча равишда, MEDIAPARK филиалларида харидорларни бошқа афзалликлар ҳам кутмоқда.

Энг катта ассортимент – бу нафақат оддий сўзлар, балки ҳақиқатдир.

MEDIAPARK'да барча турдаги техникаларнинг кўплаб моделлари мавжуд бўлиб, сиз айнан ўзингизга тўғри келадиган ускуналарни, масалан, смартфондан бошлаб, йирик маиший техникагача топишингиз мумкин.

Моделни танлашда қийинчиликларга дуч келдингизми? Бу қўрқинчли эмас, чунки сотувчи-маслаҳатчилар ускуналарни хусусиятларини солиштиришга ёрдам беришади, сиз танлаган техникани афзалликлари ва камчиликлари ҳақида айтиб беришади, сиз эса ўзингизга мос келадиган маҳсулотни танласангиз бўлди.

Агар сизда керакли техникани ҳозироқ харид қилиш учун етарли маблағ бўлмаса, унда MEDIAPARK'да бу масаланинг иккита ечими бор – бошланғич тўловсиз кредит ва бўлиб тўлаш. Ушбу ечимларнинг ҳар иккаласи ҳам кераксиз муаммоларсиз қулай шартларда сизга харид қилиш имконини беради.

MEDIAPARK тармоғи 12 та филиалга эга ва шундай тўхтаб қолмайди – бренднинг янги кенгайишига кўп қолмади. Бу нима беради? Агар у ёки бу техникани харид қилишни истасангиз, Тошкентнинг иссиғи остида катта масофани босиб ўтишингиз шарт эмас, энг яқин MEDIAPARK филиалини танлашингиз ва исталган харидни қулайлик билан амалга оширишингиз мумкин.

MEDIAPARK бозорларида техника харид қилиб, сиз доимий харидор карточкасига эга бўласиз, шундан кейинги харидлар учун эса сизга турли хил имтиёзлар ва бонуслар тақдим этилади.

Нархлар MEDIAPARK шиддатига дош бермай, тушиб кетмоқда – келинг ва фойда билан харид қилинг!