Жамият | 16:31 / 19.06.2019
4672
2 дақиқада ўқилади

Раддия: «Тошкент Фармацевтика институтининг собиқ раҳбарияти 2,5 млрд сўмни ўзлаштириб юборган» сарлавҳали хабар бўйича

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев ва журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бош прокурор ўринбосари Э.Йўлдошев томонидан берилган маълумотларга асосан Kun.uz сайтида «Тошкент Фармацевтика институтининг собиқ раҳбарияти 2,5 млрд сўмни ўзлаштириб юборган» сарлавҳали хабар эълон қилинди.

Ушбу хабардаги «А.Н.Юнусхўжаев 2001 йилдан 2017 йилгача Тошкент фармацевтика институтида ректор бўлиб ишлаган» деган маълумот нотўғри берилган бўлиб, хабарнинг ушбу қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«А.Н.Юнусхўжаев 2001 йилдан 2016 йилгача Тошкент фармацевтика институтида ректор бўлиб ишлаган».

Шунингдек, хабарда таъкидланган «Тошкент фармацевтика институтида ректор бўлиб ишлаган Аҳмад Юнусхўжаев 2018 йилнинг февралида қўлга олинган»и тўғрисидаги маълумот нотўғри берилган. Шу муносабат билан, хабарнинг тегишли жойларига тузатишлар киритилди.

Ушбу раддия Тошкент фармацевтика институти ходимларининг таҳририятга йўллаган эътирозига асосан берилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, эътирозда А.Юнусхўжаев ва бошқаларнинг жиноят содир этганликларини инкор этувчи важлар келтирилмаган. Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2018 йил 19 октябрдаги ҳукми билан А.Юнусхўжаев ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 184-1-моддаси 2-қисми, 205-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган турли жазо чоралари (жарима ҳамда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўлланган. Шунингдек, худди шу суд ҳукми билан С.Алиев ҳамда Х.Зайнутдинов ҳам тегишли моддалар билан айбдор дея топилиб, жазо тайинланган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш