Жаҳон | 08:19 / 24.06.2019
5625
1 дақиқада ўқилади

Камбожада қурилаётган бино қулаши 24 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: REUTERS

Камбожа жанубидаги Преа-Сиануквил вилоятида қурилаётган бино қулаб тушди. 24 киши, жумладан 4 аёл ҳалок бўлган, деб хабар берди Khmer Times нашри.

Шунингдек, 24 киши жароҳат олган. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Бинонинг юқори қаватлари қурилаётган вақтда пастки қаватларида одамлар яшаган. Тахмин қилинишича, фожиа вақтида бинода 60 га яқин одам бўлган. 

Воқеа жойига мамлакат бош вазири Хун Сен келган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид