Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон бош прокуратураси Атамбоевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифини маъқуллади
Қирғизистон бош прокуратураси парламент депутатларининг собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг дахлсизлик ҳуқуқини бекор қилиш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда республика бош прокурори Ўткурбек Жамшитов маълум қилди.
"Атамбоевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги бош прокуратура тавсияномаси парламентга жўнатилди", -деди у.
Унинг сўзларига кўра, Атамбоев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, даромадларни яшириш, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилишида айбдор бўлиши мумкин деб ҳисобланмоқда.
Аввалроқ Қирғизистон парламенти депутатлари собиқ президент Алмазбек Атамбоевни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича комиссия ташкил этишганди.
Мавзуга оид
10:10 / 04.04.2025
Тасвирга олиш учун розилик олиш талаби ОАВ фаолиятига қандай таъсир қилади? Адлия вазирлиги изоҳи
18:44 / 04.01.2024
Лукашенко президентликдан кетса, ўзини ва оиласини суд қилишни тақиқлади
12:14 / 04.08.2023
Судьялар фаолиятига аралашиш, уларнинг дахлсизлигига таъсир ўтказишга уриниш ҳолатлари кузатилгани маълум қилинди
21:30 / 26.08.2022