Эндиликда биз етакчиларга унчалик муҳтож эмасмиз - бироқ биз истаган етакчилар жудаям кам.
Биз етакчилик аслида нима эканини гўёки унутгандекмиз ва уни бошқа нарса билан адаштиряпмиз, деб ёзади Harvard Business Review.
Етакчи бўлмаслик нима? Бу биринчидан, омма олдида чиқишлар қилмаслик. Етакчилик юз ишорасини тўғри ҳолатга келтириш, қаторларни тўғри эслаб қолиш, мос келувчи фурсатларда муштни тугиш эмас. Бу моҳият. Фарқини тушунтиришга изн беринг. Вазият сценарийда ёзилганидан четга чиқишни, томошабин ўрнидан туришни ёки театр деворлари бузилишни бошлаганида нима юз беради? Актёр импровизация қилишни билмаса, фалажлик ҳолатида қолади. Бугунги кунда гувоҳи бўлаётган ҳолатимиз ҳам худди шундай: етакчи хоҳ сиёсий, хоҳ ижтимоий, маданий ва корпоратив бўлсин, ноаниқ дунёдаги мураккаб даврда фалажлик ҳолатида қолади. Шунинг учун сценарийларни ўрганамиз, қаторларни ёдлаймиз, муштимиз бурчакларини синчковлик билан текширамиз.
Оддий бир мисол келтирамиз. Ўн йил муқаддам ҳеч ким Nokia рўзғордаги эски хотирага айланган буюмдек бир номга айланишини башорат ҳам қила олмасди. Шунга қарамай, қулаш юз берди, Nokia етакчилари ўзларини ишонч берувчи, ўзига ишонган, хотиржам, чиройли нутқлар сўзловчи етакчилар каби тутишган бўлса-да, етакчи эмасдилар. Улар келажак компаниясини яратиш учун бажаришлари керак бўлган ишни амалга оширмадилар. Чунки келажак ноаниқ ва бу ҳолат кишини айрим ҳолларда қатъиятсиз, қўпол ва аҳмоқ бўлиб кўринишга мажбур қилади.
Етакчилик “юқори самарага эга бўлиш”да ҳам намоён бўлмайди. Шунга қарамай, етакчиларни даромадларни оширувчи ва мақсадларга эришувчи кишилар орасидан излаймиз. Бироқ етакчининг асосий вазифаси – кечаги вазифаларни янада самаралироқ бажариш ҳам эмас. Етакчилик унумдорлик ғоясини тўлақонли англаш демакдир. Ўйлаб кўринг: Ebay асосчиси Пьер Омидьяр (Pierre Omidyar) эҳтимол Sotheby’нинг буюк аукциончисига айланмасди. Википедия муассисларидан бири Жимми Уэлс (Jimmy Wales) Британия энциклопедияси бош директорлиги лавозимидан четлаштирилган бўларди. Craigslist асосчиси Крейг Ньюмарк эълонларнинг яхши муҳарририга айланмаслиги ҳам мумкин эди.
Агар мақсадимиз ана шундай етакчиларни аниқлаш ва ривожлантириш бўлса, уларни энг яхши ижрочилар орасидан топа олмаймиз. Бироқ улар натижалар қандай бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тасаввурларимизга таҳдид солувчилар орасида мавжуд бўлиши эҳтимоли бор. Агар “аълочилар”нигина етакчилик сари олға сурсак, ундан кўпроғи қўлга киритилмаганига ҳайрон қолишимиз керакмикан?
Шу билан бирга етакчилар афзалликларга умид боғлайдиган, мақсади ҳокимиятни қўлга киритиш ва кейин уни сақлаш бўлган оддий сиёсатчилар эмас. Етакчиларнинг иши ҳокимиятни қўлга киритиш эмас, аксинча имкониятларни кенгайтиришдан иборат. Етакчининг вазифаси томошанинг ўзи оддий спектаклдан иборат бўлмайдиган реалликни яратиш, таҳдид, кўндириш ва забт этиш сиёсатини юритиш эмас, балки одамлар эътиборини улар ишларининг моҳияти ва мақсадига қаратишдан иборат.













