Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомашина салонидан 65 млн сўм ва 2700 доллар ўғирлаган мактаб ўқувчилари қўлга олинди
Номаълум шахслар Тошкент туманида яшовчи Б.С. бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси салонидан 65 млн сўм, 2700 АҚШ доллари, фуқаролик паспорти ва корхонасининг ҳужжатларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, воқеа 24 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган “Ўзкабель” дўкони олдида содир бўлган. Маълум бўлишича, машина эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор туманида яшовчи 19 ёшли Д.Ҳ., 11-ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчилари Ю.Ю. ва Ж.М.лар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026