Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳушини йўқотган талаба метро рельсларига йиқилиб тушди
Тошкент метрополитенининг «Ўзбекистон» бекатида ёш йигит метро рельслари ётқизилган ҳудудга йиқилиб тушган, деб хабар бермоқда Kun.uz’нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидаги манбаси.
Манба маълумотига кўра, у Наманган вилоятида туғилган, Ўзбекистон миллий университетида таҳсил олувчи 25 ёшли талабадир.
«У ўзини лоҳас ҳис қила бошлаган ва ҳушини йўқотиб, метро йўлига йиқилиб тушган. Ички ишлар органлари ходимлари зудлик билан чора кўриб, уни чиқариб олишган. Йигит тан жароҳати олмаган. «Тез тиббий ёрдам» чақирилган, бироқ у тиббий ёрдам ва шифохонага ётқизилишдан бош тортган», — деди манба.
Кейинроқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари унинг қариндошларига қўнғироқ қилишган, улар келиб, йигитни ўзлари билан олиб кетишган.
Мавзуга оид
16:30 / 10.06.2026
“Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади
11:19 / 20.05.2026
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
11:09 / 02.05.2026
Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли соат 5:00 дан ишлай бошлади
23:31 / 18.03.2026