Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Осиё чемпионатида биринчи ўринни олишди
Тошкентда мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича 15-Осиё чемпионати якунланди. Унда 20 га яқин мамлакатдан жами 200 га яқин иштирокчилар беллашдилар. Баҳслар шахматнинг стандарт, рапид ва блиц йўналишларида 9 кун мобайнида бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар 12 категорияда дона сурдилар. Юртдошларимиз 19 та олтин, 13 та кумуш ва 16 та бронза, жами 48 та медаль олиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалладилар.
Жамоанинг ғалабасига Исламов Шаҳзод, Ҳамдамова Афруза, Раҳматуллаев Алмас, Алимова Севинч, Абдусалимов Абдумалик, Аллаберганов Акбар, Мирпўлатов Мираброр, Мадаминов Муҳиддин, Омонова Умида, Шермуҳаммедов Самандар, Ҳусайинова Озодалар олтин медаллари билан катта ҳисса қўшдилар.
Чемпионат Ўзбекистон шахмат Федерацияси, Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги ва “Рақамли ишонч” жамғармасининг анъанавий ҳомийлигида ташкил этилди.
Ҳамза Умаров
Мавзуга оид
18:43 / 22.06.2026
Ўзбекистон шахмат терма жамоаси блиц бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
18:55 / 20.06.2026
Нодирбек Абдусатторов жаҳон шахмат рейтингида энг юқори учталикка кирди
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
10:59 / 26.05.2026