Жисмоний ва юридик шахсларнинг барча махсус қайд рақамларини СТИРга бирлаштириш таклиф этиляпти
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жисмоний ва юридик шахсларнинг барча махсус қайд рақамларини СТИРга бирлаштириш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Биламизки, ҳар бир ташкилотда жисмоний ва юридик шахслар алоҳида рақамлар билан қайд этилади. Масалан, солиқ бўйича СТИР, газ бўйича газ абонент рақами, электр энергияси бўйича электр абонент рақами, сув учун алоҳида абонент рақами, кадастр ҳужжатида ҳам такрорланмас алоҳида рақам, жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақами ҳам паспортдан олинган 14 талик ҳисоб рақами ва ҳоказо”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Қайд этилишича, ҳамма қайд қилувчи ташкилотлар деярли давлат ташкилотлари, бироқ улар билан ҳисоб-китоб алоҳида-алоҳида рақамлар орқали амалга оширилади. Бу эса барчага қийинчилик туғдираётгани айтилган.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жисмоний ва юридик шахслар қайд қилиниши мумкин бўлган барча ташкилотларда шахснинг ягона қайд рақами сифатида СТИРни ҳисобга олиш керак”, - дейилади петицияда.
Таъкидланишича, бунинг учун ҳар бир ташкилотга ҳарф бериш керак. Масалан, газ бўйича абонент ҳисоб рақами СТИР ортига Г ҳарфи қўйилади. Агарда шахслар бир ташкилотдан, масалан, газ идорасидан икки марта истеъмолчи сифатида рўйхатдан ўтса, (стир) Г1 ва (стир) Г2 кўринишида рўйхатга олинишини таклиф қилинди. Бу фуқаролар учун ҳам давлат идоралари учун ҳам манфаатли бўлиши билдирилади.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
15:07 / 10.04.2024