СТИР ҳужжатлар, солиқ масалалари ва бизнесни рўйхатдан ўтказиш жараёнлари орқали таниш, аммо уни олиш ва ундан фойдаланиш тартиби ўзгарган. Ушбу материалда бу рақам нимани англатиши, кимга ва қачон берилиши, ЖШШИРдан нимаси билан фарқ қилиши ва уни қандай билиш мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.
FreepikFreepik
СТИР нима ва у кимга керак?
СТИР — солиқ тўловчининг идентификация рақами. У 9 та рақамдан иборат бўлиб, Ўзбекистонда солиқ ҳисобини юритиш ва солиқ тўловчиларни идентификация қилиш учун қўлланилади.
СТИР ва ЖШШИР — турли идентификаторлардир. 2021 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларнинг солиқ ҳисобини юритишда ЖШШИРдан фойдаланилади. У 14 та рақамдан иборат.
Kun.uz
Юридик шахс учун СТИРни алоҳида олиш шарт эмас: у давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида берилади.
Нега жисмоний шахслар учун ЖШШИР қўлланилади?
2021 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга янги СТИР берилмаяпти. Солиқ ҳисоби учун ЖШШИР — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами қўлланилади. Президент фармони билан СТИР бериш бўйича давлат хизмати бекор қилинди ва ЖШШИРга ўтиш назарда тутилди.
Агар фуқарода янги тизимга ўтишдан олдин СТИР бўлмаган бўлса, у ЖШШИР бўйича солиқ ҳисобига қўйилади.
Ҳозирда жисмоний шахс учун янги СТИР олиш мумкин эмас. Агар рақам 2021 йил 1 июлга қадар берилган бўлса, уни ЖШШИР билан бирга Soliq мобил иловаси ёки my.gov.uz орқали билиш мумкин.
Хизматни танлагандан сўнг ҳужжат тури, паспорт серияси ва рақами, шунингдек туғилган санани кўрсатиш керак.
Kun.uz
Мавзуга оид
Kun.uz
Маълумотлар текширилгандан сўнг илова ЖШШИР ва аввал берилган СТИРни кўрсатади. Агар шахсга СТИР берилмаган бўлса, тегишли майдонда чизиқча акс этади.
Юридик шахсни рўйхатдан ўтказишда СТИР қандай берилади?
Юридик шахс учун СТИРни алоҳида олиш шарт эмас. СТИР давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида берилади.
1. Бизнесни рўйхатдан ўтказиш хизматини очинг
Ариза «Янги тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш» хизмати орқали онлайн ёки Давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат қилиш орқали берилади. Шаклда «Юридик шахс ташкил этган ҳолда» вариантини танлаш керак.
Kun.uz
2. Аризани тўлдиринг ва ҳужжатларни илова қилинг
«Юридик шахс ташкил этган ҳолда» вариантини танлагандан сўнг аризани тўлдиринг ва зарур ҳужжатларни бириктиринг. Рўйхатдан ўтказиш учун давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари керак бўлади. Рўйхатдан ўтказиш усулига қараб қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин.
Kun.uz
3. Аризани юборинг
Аризани тўлдиргандан сўнг уни рўйхатдан ўтказиш учун юборинг. Давлат рўйхатидан ўтказиш реал вақт режимида амалга оширилади ва 30 дақиқадан ошмайди. Юридик шахсга СТИР давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида берилади, шу боис уни олиш учун алоҳида ариза бериш шарт эмас.
Юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш қанча туради?
Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи 1 БҲМ — 440 000 сўмни ташкил этади.
СТИР олиш учун алоҳида тўлов қилиш шарт эмас: юридик шахсга СТИР давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида берилади.
ЯИДХП орқали ташкилотлар ҳақида маълумотни қандай олиш мумкин?
Сўров юбориш учун порталда авторизациядан ўтиш ва ариза берувчи маълумотларини тўлдириш зарур.
1. Хизматдан фойдаланиш шартларини тасдиқланг
Биринчи босқичда оферта кўрсатилади. Шартлар билан танишиб чиққандан сўнг аризани тўлдиришга ўтиш мумкин.
Kun.uz
2. Ариза берувчи маълумотларини текширинг
Иккинчи босқичда портал ариза берувчининг маълумотларини: ЖШШИР, вилоят, туман ва доимий яшаш манзили, шунингдек телефон рақамини кўрсатади.
Kun.uz
3. Сўров параметрларини кўрсатинг
Учинчи босқичда маълумотлари сўралаётган ташкилотларнинг параметрларини: фаолият тури ва шакли, вилоят, туман ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлаш керак.
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб БҲМ 440 000 сўмни ташкил этади, БҲМнинг 2 фоизи — 8 800 сўм бўлади.
Сўров юборилгандан сўнг фойдаланувчи КТЯДРдан сўралган маълумотларни олади. Хизмат автоматик тарзда кўрсатилади, хизмат кўрсатиш муддати — беш дақиқагача.
Компания маълумотларини СТИР бўйича қандай текшириш мумкин?
Текшириш учун порталда авторизациядан ўтиш, юридик шахснинг СТИРини кўрсатиш ва арифметик мисолга жавобни киритиш керак. Хизмат компаниянинг рўйхатдан ўтказилган маълумотларини кўрсатади.
Хизмат орқали фақат маълум СТИР бўйича маълумотларни текшириш мумкин. У орқали компанияни номи бўйича топиш имкони йўқ.
Хулоса
● 2021 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга янги СТИР берилмайди — солиқ ҳисоби учун ЖШШИРдан фойдаланилади.
● Агар СТИР 2021 йил 1 июлга қадар берилган бўлса, уни Soliq иловаси орқали билиш мумкин.
● Юридик шахсга СТИР давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида берилади, шунинг учун уни алоҳида олиш шарт эмас.
● Рўйхатдан ўтган компания маълумотларини ЯИДХП орқали маълум СТИР бўйича текшириш мумкин.