CRAFERS Чимкентда! Навбатдаги расмий дўконнинг тантанали очилиши
2019 йил 6 июль куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Crafers SWEET HOUSE расмий дўконининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Қозоғистон аҳолиси очилишни – «Ҳақиқий ширинликсеварлар учун жаннат» дея, илиқ ва шодиёна кайфият билан қарши олди. Расмий дўконда шоколаддан то карамелгача тақдим этилган кенг турдаги маҳсулотлар ассортименти харидорларни ёқимли ҳайратга солди.
Дўкон қуйидаги манзилда жойлашган: Чимкент шаҳри, Бауржан Момышулы кўчаси, № 8 уй. Бугунги кунда ушбу дўкон Crafers тармоғининг 47-дўкони ҳисобланади.
Crafers қандолат фабрикасининг ишлаётганига кўп вақт бўлмаганига қарамай, маҳсулотлар Ўзбекистон аҳолисининг юрагидан жой олишга, ҳамда қандолат маҳсулотлари тармоғи бўйича мамлакатимизни жаҳон миқёсида намоён этишга улгурди. Ҳозирги кунда фабрика ўз маҳсулотларини Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, июнь ойидан бошлаб эса Литва Республикасига экспорт қилишни бошлаган.
Crafers ўзининг расмий дўконларида ёқимли муҳит яратиб, ёрқин расталар, суратга тушиш учун махсус жойлар, барча хоҳловчилар учун олдин маҳсулотни татиб кўриб, кейин харид қилиш имкониятини берувчи дегустация бурчакларини яратди. Ходимлар дўконда ўтказган ҳар бир онингиз фақатгина ёқимли таассуротларга тўла ўтиши учун бор куч-ғайратларини ишга солиб ишлайдилар.
Фабрика директори Азизхон Алишерович Амиловнинг сўзларига кўра – янги дўконнинг жойлашиш муҳити ҳақиқатдан ҳам қулай бўлиб, интерьер компаниянинг расмий ранглари билан безатилган, дўстона муҳит эса харид учун янада қулай имкониятларни яратмоқда. Crafers сифатли маҳсулотлар такдим этиб, барчага хурсандчилик кайфиятини улашишни ўз олдига мақсад қилган.
Манзил: Тошкент шаҳар, Мирзо Улугбек тумани, Катта Дархон кўчаси, 9 уй.
Индекс: 100052
Алоқа учун: +99871 207-7-207
Сайт: www.crafers.uz
Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook: fb.com/CrafersUz
Instagram: @crafersuz
Реклама ҳуқуқи асосида