Сомалининг Кисмайо шаҳридаги Asasey меҳмонхонасига ҳужум вақтида 26 киши ҳалок бўлди, 56 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълум қилди.
Қурбонлар орасида 2 америкалик, бир британиялик, бир канадалик, 3 нафардан кениялик ва танзаниялик бор.
Ҳужум оқсоқоллар ва сиёсатчилар меҳмонхонада учрашув ўтказиб, унда бўлғуси сайловларни муҳокама қилишаётганда содир этилган. Жангарилар меҳмонхонага бостириб кириб, отишма бошлаган.
Ушбу ҳужум учун жавобгарликни “Аш-Шабоб” ўз зиммасига олганди.












