Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг энг йирик навигация тизими ишдан чиқди
Европанинг глобал навигацион сунъий йўлдош тизими Galileo ишдан чиқди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, фойдаланувчилар космик станциялардан навигация сигналларини ишлата олмаяптилар. Таъкидланишича, муаммо Италиядаги аниқ вақт мажмуаси билан боғлиқ. Айни вақтда бирорта ҳам сунъий йўлдош ишламаяпти.
Galileo – Европа иттифоқи ва Европа коинот агентлигининг сунъий йўлдош навигация тизими қўшма лойиҳаси бўлиб, у “Трансевропа тармоқлари” транспорт лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Galileo тизими юқори сифатли навигация хизматларини тақдим этиш учун мўлжалланган. У АҚШнинг GPS ва Россиянинг ГЛОНАСС тизимларига ўхшаш бўлиб, улардан фарқли, фақатгина фуқаролик мақсадларида қўлланади.
Мавзуга оид
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026
Европа аҳолиси қайси мамлакатларда ўзини хавфсиз ҳис қилади?
10:15 / 13.06.2026