Қорақалпоғистонда босқинчи қўшни қидирилмоқда
2019 йил 14 июль куни соат 01:20ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида яшовчи 30 ёшли Кобейсин Есемуратов қўшниси 42 ёшли Э.Д. исмли аёлнинг уйи ҳовлисида уни қўрқитиб, ўткир тиғли жисм билан жароҳатлаган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс 1 жуфт бижутерия зираклари, ҳисобида пули бўлмаган банк пластик карточкаси ва “Samsung” русумли мобиль телефонини олиб воқеа жойидан яширинган.
Натижада Э.Д. касалхонага ётқизилиб, К.Есемуратовни ушлаш чоралари кўрилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, ушбу шахс томонидан бошқа турдаги жиноятлар содир этилишини олдини олиш мақсадида, Кобейсин Есемуратов ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024