Спорт | 17:17 / 17.07.2019
23810
1 дақиқада ўқилади

Купер Ўзбекистоннинг ЖЧ саралашидаги гуруҳи ҳақида фикр билдирди

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ЖЧ-2022 2-саралаш босқичига ташланган қуръа ҳақида фикр билдирди. Купернинг айтишича, у гуруҳдаги барча жамоаларга ҳурмат билан қарайди.

«Қуръа қандай жамоаларни тақдим этишини олдиндан тахмин қилиб бўлмайди. Шу сабабдан ҳар қандай рақиб билан тўқнаш келишга тайёр туриш лозим бўлади. Жаҳон чемпионати саралаши иккинчи босқичи қуръаси бизга тақдим этган рақибларнинг барчаси ўзига яраша кучли жиҳатларга эга эканини таъкидлай оламан.

Ҳеч бир рақибга беписандлик билан қараб бўлмайди. Гуруҳимиздан ўрин олган ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда учрашувларга ҳозирлик кўрамиз. Ўзбекистон терма жамоаси барча учрашувларда мазмунли ўйин намойиш этиб, якунда кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушади»,- деб мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ЎФА расмий сайти.

Мавзуга оид