Жамият | 12:48 / 19.07.2019
21763
1 дақиқада ўқилади
Сирдарёда «Спарк» ағдарилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Сирдарё вилоятининг Ховос туманида жорий йилнинг 18 июль куни соат 19:00ларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли Д.Р. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинасини “Зомин-Тошкент” йўлининг 122-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг четига ағдарилиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада ҳайдовчи Д.Р. жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 57 ёшли Т.В. касалхонада вафот этган.
Шунингдек, икки нафар йўловчи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:10 / 06.09.2024