Спорт | 21:48 / 30.07.2019
9338
2 дақиқада ўқилади

«Сурхон» клуби молиявий муаммолар мавжудлиги ҳақидаги хабарни инкор қилди

«Сурхон» клуби молиявий муаммолар мавжудлиги ҳақидаги хабарни рад қилди.

30 июль куни сайтимизда «Сурхон» инқироз ёқасида. Бахтиёр Ашурматов ҳам истеъфога чиқди»  номли хабар чиқди. Унда Tribuna.uz ўз манбасига таянган ҳолда Ашурматовнинг истеъфоси майдондаги натижаларга боғлиқ эмаслиги, айни пайтда «Сурхон» клуби жуда мураккаб молиявий вазиятга тушиб қолгани, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилардан жуда катта миқдорда қарздор бўлгани, натижада, улар «Сурхон» клуби раҳбарияти устидан ПФЛга шикоят қилишгани, агар жамоа яқин орада қарзлардан қутулмаса, Суперлигадан тушириб юборилиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.

«Сурхон» клуби матбуот хизмати хабарига кўра, «бу маълумотлар мутлақо нотўғри». 

«Мураббийнинг алмаштирилиши ҳеч қанақа молиявий муаммолар билан боғлиқ эмас. Клубда ҳамма ойлик маошларини олган, клуб ҳеч кимдан қарздор эмас. «Сурхон» ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Жамоа охирги уч учрашувда қаторасига мағлубиятга учради ва кўзлаган мақсадидан бироз узоқлашди. «Сурхон» футбол клуби ўз мухлисларидан ижтимоий тармоқларда чиқарилаётган турли хил маълумотларга ишонмасликларини сўрайди», - дейилади баёнотда.  

Суперлига 14-туридан кейин «Сурхон» 21 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Мавзуга оид