Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОФК келишилган ўйинларга алоқадор бўлган 4 нафар футболчини умрбод четлатди
Осиё Футбол Конфедерациясининг аҳлоқ-интизом қўмитаси келишилган ўйинларга алоқадор бўлган 4 нафар футболчини умрбод дисквалификация қилди.
Уларнинг барчаси Қирғизистон клублари сафида ўйнаган. Хусусан, Курсанбек Шератов «Дордой» клубининг 2017 йилги ОФК Кубогидаги ўйинлари натижасига таъсир қилганликда ва тотализаторда пул тикканликда айбдор деб топилди.
Бундан ташқари, «Олой» клуби футболчилари Абдуазиз Махкамов (Тожикистон миллий жамоаси дарвозабони), Владимир Верёвкин ва Илёс Алимов жамоасининг 2017-2018 йиллардаги ОФК Кубоги ўйинлари натижасига таъсир қилганлиги исботланди.
ОФК келишилган ўйинларни аниқлашда Спортрадар компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда. Айнан шу компания юқоридаги тўртликни фош қилишда ёрдам берган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳам Спортрадар компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
Мавзуга оид
21:37 / 15.04.2026
ОФК янги мавсумдан Чемпионлар Лигаси иштирокчилари сонини оширмоқчи
18:59 / 21.03.2026
Осиё Кубоги-2031 кўчирилди – Ўзбекистон уни ўтказишга даъвогар эди
20:26 / 21.12.2025
Осиё футбол конфедерацияси ОФК Миллатлар Лигаси мусобақасини жорий этади
11:54 / 07.10.2025