Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўп квартирали уйларни бошқариш тартиби тубдан такомиллаштирилади
2019 йил 6 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, мажлисда уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, кўп квартирали уйлар масалаларидаги давлат бошқаруви ва назорати органларининг муносабатларини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишдаги муҳокамаси қизғин баҳс-мунозараларга бой кечди.
Мазкур қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида депутатлар томонидан қатор нормаларнинг амалиётда ишлашини ўрганиш бўйича юртимизнинг барча ҳудудларида соҳа вакиллари, ширкат раҳбарлари ва аъзолари, бошқарув компаниялари ходимлари билан учрашувлар ўтказилди. Мавжуд ҳолатлар ўрганилди, тегишли таклифлар олинди. Ана шу таклифлар асосида янада такомиллаштирилган қонун лойиҳаси билан кўп квартирали уйларни бошқариш усулларига аниқлик киритилди.
Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши соҳада учраётган кўплаб муаммоларни бартараф этишга, амалиётда вужудга келган яна бир ўткир масала — нотурар жой мулкдорларининг ширкат аъзоси ҳисобланмаслигига барҳам берилади, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кенгайтирилади.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026