Ўзбекистон | 12:10 / 07.08.2019
8042
2 дақиқада ўқилади

Яна битта лицензияни онлайн қайта расмийлаштириш мумкин

ЯИДХПда “Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияни қайта расмийлаштириш” хизмати ишга туширилди.
 
Norma’нинг ёзишича, у тегишли лицензиялар эгалари-юридик шахсларга ярим автоматик режимда тақдим этилади.
 
Эслатиб ўтамиз, лицензияни қайта расмийлаштириш жараёни Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
 
Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда илгари берилган лицензия қайта расмийлаштирилади. Шунингдек, янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда ҳам лицензияни қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
 
Лицензияни қайта расмийлаштириш ишчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ариза олинган кундан бошлаб 5 кун ичида амалга оширилади. Бунда йиғим ундирилади – 1 ЭКИҲ.

Мавзуга оид