Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Фото: Flickr / Ravinder M. A.
8 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Ҳиндистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жа билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг ҳолати кўриб чиқилди ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган қўшма инвестицион лойиҳаларда Ҳиндистон томони иштирок этишининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида Ҳиндистон вакилларининг шу йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалида иштирок этишига қизиқиш билдирилди.
Шунингдек, учрашувда турли даражалардаги Ўзбекистон-Ҳиндистон тадбирларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
19:15 / 01.05.2026