11 август, якшанба тонгида Ўзбекистондаги жомеъ масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилди.

Тошкентдаги Ҳазрати Имом жомеъ масжиди ҳам эрта тонгдан юртдошлар билан гавжум бўлди.

Фото: ЎзА

Қурбон ҳайити намози маърузасида эзгу амаллар мазмун-моҳияти, бугунги тинч ва обод кунлар қадри ҳақида сўз борди.

Фото: ЎзА

Ҳайит намозига йиғилганлар шу кунларга етказганига шукрона айтиб, элга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака тилаб, дуолар қилди.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

Қурбон ҳайити намозидан сўнг ҳамюртлар яқинлари ҳолидан хабар олиш, бир-бирини қутлаш учун йўл олди.