Nestle компаниясининг Япониядаги бўлинмаси KitKat шоколадларининг пластик қадоғини қоғоз қадоқларга алмаштиришини эълон қилди. Компания қадоқларни 2019 йил сентябрдан алмаштиришни бошлайди, деб ёзади Japan Today.

Нашрнинг қайд этишича, харидорлар қоғоз қадоқлардан оригамилар ясашлари ҳамда қадоқларга ўз тилакларини ёзишлари мумкин бўлади. 

Nestle Japan 2025 йилга келиб қайта ишлаш мумкин бўлган қадоқлардан фойдаланишга тўлиқ ўтмоқчи.

Компания шунингдек, ўзининг бошқа маҳсулотлари қадоқларини ҳам алмаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.