Спорт | 15:02 / 15.08.2019
10810
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек велоспортчиси тарихда илк марта жаҳон рейтингида кучли учликка кирди

Халқаро Велоспортчилар Иттифоқининг янгиланган жаҳон рейтингида ўзбекистонлик Муроджон Холмуродов велотрэкнинг очколар бўйича жамоавий йўналишида учинчи поғонада қайд этилди.

Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, бундай натижа ўзбек велоспорти тарихида илк марта кузатилмоқда.

37 ёшли Холмуродов ҳисобида 1337.5 очко мавжуд.

Айни шу йўналишнинг аёллар тоифасида эса Токио Олимпиадасига йўлланма олиб улгурган Ольга Забелинская 1200 очко билан тўртинчи поғонадан жой олган.

Мавзуга оид