Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти Узун туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Маҳкама матбуот хизмати хабарига кўра, унда Сариосиё тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари И.М. ушбу коллежга ўқишга жойлаштириш ҳамда келгусида танишлари орқали тумандаги Педагогика касб-ҳунар коллежига ўқишни кўчиртириб бериш эвазига фуқаро Н.Н.дан 8 млн. 700 минг сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

















