7–8 ноябрда тарихий Самарқанд яна халқаро спорт ҳаракатининг марказига айланди. Samarkand Marathon 2026’да 60 дан зиёд мамлакатлардан минглаб қатнашчилар – профессионал спортчилар, югуриш ишқибозлари, болалар ва инклюзив стартлар иштирокчилари жамланди.

HUMO миллий тўлов тизими спорт ривожига, ижтимоий масъулиятнинг мустаҳкамланишига ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги таниқлилигини оширишга хизмат қиладиган ташаббусларга садоқатини яна бир бор тасдиқлаб, анъанавий равишда ушбу кенг кўламли тадбирнинг бош ҳамкори бўлди.

Бу йил HUMO анъанавий ҳомийлик билан кифояланиб қолмади. Компания марафон ҳудудига замонавий тўлов технологияларини, санъат ва ўз корпоратив ташаббусларини интеграциялаб, тадбир қатнашчилари ва меҳмонлари билан ўзаро алоқаларнинг умумий платформасини яратди.

HUMOʼнинг Samarkand Marathon’даги иштироки миллий тўлов тизимининг янада кенгроқ миқёсдаги – мамлакатнинг технологик инфратузилмаси бўлибгина қолмай, унинг жамоат, маданият ва ижтимоий ҳаёт соҳаларидаги ривожининг фаол қатнашчиси ҳам бўлиш миссиясининг тажаллиси бўлди.

HUMOʼнинг 100 ходими — марафон стартида

HUMO учун спорт ҳаракатини қўллаб-қувватлаш шахсий иштирокдан бошланади. Компаниянинг 100 нафар атрофида ходими, жумладан, раҳбарият вакиллари, фаол турмуш тарзи, жамоавий якдиллик ва янги ютуқларга интилиш тамойилларига садоқатни намоён этиб, Samarkand Marathon 2026 стартига чиқдилар.

Турли бўлинмаларнинг ходимлари турфа масофалардаги югуришларда қатнашдилар ва кенг кўламли халқаро спорт ҳамжамиятининг бир қисмига айландилар.

HUMO ходими – Михаил Павличев 50 ёш ва ундан катталар ёш тоифасида 5 кмлик масофада сазовор бўлган олтин медали жамоанинг алоҳида ютуғи бўлди.

Корпоратив жамоанинг иштироки HUMOʼнинг муҳим тамойилини алоҳида таъкидлади: компания жамоатчилик учун аҳамиятга эга ташаббусларни қўллаб-қувватлаш билан кифояланмайди, балки унга ўз ходимларини ҳам жалб қилиб, шахсий иштирок ва умумий масъулият маданиятини шакллантиради.

HUMO тўлов технологиялари – танишувдан реал фойдаланишгача