Шайхонтоҳур туманидаги 4та қўшни уйда ёнғин содир бўлди
2019 йилнинг 22 август куни 02 дан 50 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Ҳувайдо” МФЙда жойлашган 31, 51, 33 ва 42-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 02:58да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:11да қуршаб олинган ва 03:42да тўлиқ бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.
Ёнғин оқибатида Ҳувайдо 4-тор кўчасидаги 31-уйнинг 20 кв. метр, 51-уйнинг 65 кв. метр, 33-уйнинг 40 кв. метр ва Хувайдо 2-тор кўчасидаги 42-уйнинг 25 кв. метр майдонда том қисмлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг жами 550 кв. метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғинни қисқа вақтда тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаган ва ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.