Иқтисодиёт | 13:06 / 23.08.2019
25305
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки: 2020 йилда Ўзбекистон давлат қарзи ЯИМ 25 фоизигача етиши мумкин

Фото: Flickr

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши тўғрисида ҳисобот эълон қилди.

Ҳужжатга кўра, инвестицияларни фаол жалб қилиш ва истеъмолнинг ортиши ЯИМ ўсишига таъсир қилди (2017 йилдаги 4,5 фоиздан 2019 йилнинг биринчи чорагидаги 5,3 фоизгача).

«2017 йилда ҳукумат томонидан иқтисодиётни либераллаштириш бўйича жорий этилган чоралар бизнесдаги чекловларни бартараф этишга ёрдам бермоқда», - дейилади ҳисоботда.

Ҳужжатда айтилишича, ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистонга чет эл валютаси етишмаслиги, юқори импорт божлари ва солиқ ставкалари ошиши тўсқинлик қилган.

Жаҳон банки мутахассисларининг прогнозларига кўра, 2021 йилга келиб ЯИМ 6 фоизни ташкил этади.

«Ўрта муддатли истиқболда инфратузилмани, хусусан, энергетика ва транспорт соҳаларида модернизация қилиш ҳамда сифатли олий таълимдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш иқтисодий салоҳиятни мустаҳкамлашга ёрдам беради», - дейди экспертлар.

Шу билан бирга, 2019-2020 йилларда инфляцион босим сақланиб қолади, 2020 йилга келиб эса давлат қарзи ЯИМнинг 25 фоизигача ортади.

Мавзуга оид