1 июльҳолатига Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди ва йилнинг биринчи ярмида  1,46 млрд долларга кўпайди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида келтирилган.

Давлат қарзининг асосий қисми (84 фоиз) ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади — 40,71 млрд доллар. Ташқи қарзнинг ялпи ички маҳсулотга нисбати биринчи чоаркдаги 22,2 фоиздан 22,8 фоизгача ошган. Бу даврда ички қарз 9,2 фоиз ёки 642 млн долларга ўсиб, 7,6 млрдга етган. ЯИМга нисбатан улуши ҳам 4 фоиздан 4,2 фоизга кўтарилган.

Ўзбекистон давлат қарзи 2019-2025 йиллар оралиғида қуйидагича ўзгарган:

2026 йил биринчи ярим йиллик якунларига кўра, жон бошига давлат қарзи 1254 долларни ташкил этди.

Жалб қилинган қарз маблағлари нимага ишлатилган?

Ҳисобот даври якунига кўра, жами давлат ташқи қарзининг 50 фоизи (20,5 млрд доллар) бюджетни қўллаб-қувватлашга, 13 фоизи (5,5 млрд доллар) ёқилғи-энергетика соҳасига, 8 фоизи қишлоқ ва сув хўжалигига (3,3 млрд доллар), 8 фоизи (3 млрд доллар) транспорт ва транспорт инфратузилмасига, 8 фоизи уй-жой коммунал хўжалигига (3,4 млрд доллар) йўналтирилган.

Ўзбекистон кимлардан қарз олган?

2026 йил 1 июл  ҳолатига давлат ташқи қарзининг асосий қисми қуйидаги ташкилотлардан жалб қилинган:

  • Жаҳон банки — 9,1 млрд доллар;
  • Осиё тараққиёт банки — 8,2 млрд доллар;
  • Халқаро инвесторлар (халқаро евробондлар) — 6,7 млрд доллар;
  • Хитой молия ташкилотлари – 3,9 млрд доллар;
  • Япония молия ташкилотлари — 3,1 млрд доллар;
  • Осиё инфратузилма инвестициялари банки — 2,3 млрд доллар;
  • Франция молия ташкилотлари – 1,3 млрд доллар;
  • Ислом тараққиёт банки — 1,2 млрд доллар;
  • Германия давлат банки — 725 млн доллар;
  • Корея молия ташкилотлари — 693 млн доллар;