Ўзбекистон | 16:25 / 28.08.2019
23294
2 дақиқада ўқилади

ССВ Тошкентда савдо мажмуаси қурилиши вақтида жароҳатланган ишчилар ҳолати ҳақида маълумот берди

Бугун, 28 август куни соат тахминан 13:00да Тошкент шаҳридаги Нурафшон кўчасида қурилаётган «Riviera» савдо мажмуаси ҳудудида қурилиш-таъмирлаш ишларида юз берган бахтсиз ҳодисада жароҳатланган 2 нафар ишчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг телеграмдаги каналида хабар берилишича, жароҳатланганлар зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, 45 ёшли О.Ш. ўнг товон суягининг синиши ташхиси билан ўрта оғир аҳволда, З.Р. эса аралаш травма, чап елка суягининг синиши ташхиси билан ётқизилган. 

Беморлар малакали шифокорларнинг доимий назоратида бўлиб, уларга барча керакли тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Вазият юзасидан қўшимча маълумотлар берилади.

Бундан аввалроқ, ФВВ Олмазор туманидаги мазкур савдо мажмуаси қурилиш жараёнида металл конструкция қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилганди.

 

Мавзуга оид