Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда айрим йўналишли таксиларнинг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди
2019 йилнинг 10 сентябрь санасидан 18, 43, 72 ва 166-йўналишли таксиларнинг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.
18-сонли “Қўйлиқ-2 мавзеси ва "Дўстлик" метроси” АШБ оралиғида қатновчи йўналишли таксининг охирги бекати “Машинасозлар" метросидаги АШБгача узайтирилди ва йўналиш 18-сонли "Қўйлиқ-2 мавзеси - "Машинасозлар" метроси” оралиғида қатновчи такси йўналиши деб номланди.
43-сонли “Ҳумоюн мавзеси - "Дўстлик" метроси” АШБ йўналишида ҳаракатланувчи йўналишли таксининг қатнов масофаси қисқарди ва унинг охирги бекати “Машинасозлар" метроси ёнидаги АШБ деб белгиланди.
72-сонли "Авиасозлар" АШБ - "Дўстлик" метроси” АШБ оралиғида қатновчи йўналишли таксининг охирги бекати ҳам ўзгарди. Энди у ҳам “Машинасозлар" метросидаги АШБгача боради.
66-сонли "Тузел" мавзеси - "Дўстлик" метроси” АШБ йўналишида қатновчи йўналишли такси ҳам энди “Машинасозлар" метроси АШБгача бўлган оралиқда қатнайди.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026