Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Badim давлат шифохонасида юз берган йирик ёнғин оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда G1 нашри хабар берди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, 12 сентябрда қисқа туташув оқибатида юз берган ёнғин вақтида шифохонада 103 бемор ва 224 ходим бўлган. Ёнғин вақтида тўғри кўчага носилкаларда эвакуация қилинган беморлардан аксарияти бошқа тиббиёт муассасаларига ўтказилган.

Юқори қаватлардаги беморлар бир-бирига боғланган чойшаблар ёрдамида пастга тушишган.

Шунингдек, шифохона биноси қулаши хавфи борлиги сабабли яқин атрофдаги уйлар аҳолиси ҳам эвакуация қилинган.