Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳаси эълон қилинди.

Низомга кўра, сайловолди ташвиқоти – сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни депутатликка номзодни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолият.

Сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи вилоят туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин тугайди.

Депутатликка номзодлар сайловолди ташвиқотини ўтказиш борасида тенг ҳуқуқларга эга.

Депутатликка номзодлар депутат этиб сайланиши учун унинг номидан ишончли вакиллар сайловолди ташвиқотини олиб боришлари мумкин.

Депутатликка номзодларга ўзининг келгусидаги фаолияти дастури, сиёсий партиянинг дастури ва сайловолди платформаси билан сўзга чиқиш ҳуқуқи берилади. Сиёсий партиянинг дастури ва сайловолди платформаси давлат суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига қарши қаратилмаган бўлиши, халқнинг саломатлиги ҳамда маънавиятига таҳдид солмаслиги, урушни, миллий нафратни, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилмаслиги, конституциявий тузумни зўрлик ишлатиб ўзгартиришга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини чекловчи ҳаракатларга даъват қилмаслиги керак.
 
Сайловолди ташвиқоти:

сиёсий партиянинг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни ўзининг депутатликка номзодларини ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш;

депутатликка номзод ҳақида ахборот тарқатиб, уни ёқлаб овоз беришга чақириш шаклида ўтказилади.

Сайловолди ташвиқоти омма олдида очиқ мунозаралар, баҳслар, матбуот конференциялари, фуқароларнинг йиғилишлари, интервьюлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, роликларни жойлаштириш шаклида олиб борилиши мумкин.

Сайловолди ташвиқоти:

оммавий ахборот воситалари (ОАВ), шу жумладан телевидение, умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқлари (шу жумладан бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи) орқали;