Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Ўзбекистонга электробуслар лойиҳаси учун 4 млн доллар ажратмоқчи
БМТнинг ривожланиш лойиҳаси ҳамкорлигида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамкорлигида Глобал экологик фонд орқали пойтахт жамоат транспорти таркибига электробусларни олиб келиш бўйича лойиҳа юзасидан иш бошланганди.
“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, мазкур лойиҳа БМТ томонидан тасдиқланди ва лойиҳа олди ишлар учун бюджет ҳамда экспертлар гуруҳи шакллантирилди. Айтилишича, ушбу лойиҳа МДҲ давлатлари орасида фақат Ўзбекистон ва Украина учун тасдиқдан ўтди.

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни “Тошшаҳартрансхизмат”АЖда БМТнинг эксперт консультантлари Роналд Вонг ҳамда Томас Финк билан учрашув бўлиб ўтди. Унда лойиҳани амалга ошириш бўйича дастлабки музокаралар олиб борилиб, ишчи гуруҳи тузилди.
Ўзбекистон учун электробуслар лойиҳаси учун 4 миллион доллар бюджет ажратилиши кўзда тутилгани айтиб ўтилди. Халқаро ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳи келаси ҳафтадан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖда фаолият олиб боради, дейилади хабарда.
Бундан олдин, Тошкентга олиб келинган электробус қайси йўналишда синовдан ўтказилиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026