Жамият | 18:49 / 18.09.2019
9347
2 дақиқада ўқилади
Реклама

«Агробанк» Германиянинг «AKA» банки билан ўзаро ҳамкорликка эришди

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки хорижий банклар ва халқаро молия институтларининг тадбиркорлик учун жозибадор бўлган кредит линияларини жалб қилиш борасида қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, куни кеча «Агробанк» томонидан Германиянинг «AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft mbH» немис банки консорциуми билан технологик ускуналарни молиялаштириш бўйича 25 миллион Еврога тенг кредит линиясини жалб қилиш борасидаги келишувни имзолашга эришилди.

Мазкур кредит шартномаси доирасида «AKA» банки «Агробанк» АТБга Европа Иттифоқи мамлакатларидан товарлар ва хизматларни импорт қилувчи кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун маблағлар тақдим этади. 

Германиянинг «AKA» банки кредит линиялари маблағлари банк мижозларига асосий ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, уларни юқори технологияли ускуналар билан таъминлаш имконини беради. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, маҳсулот сифатини янада яхшилаш экспорт ҳажмини ошириш ва янги иш ўринларининг яратилишига олиб келади.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, «AKA Bank» (AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft mbH) 1952 йилда ташкил этилган бўлиб, 17 нафар Германия банкининг йирик консорциуми ҳисобланади. Молия муассасаси синдикатлилик асосида Европа мамлакатлари миллий экспорт агентликлари кўмагида Европа Иттифоқи экспортёр корхоналари, автомобиль ва ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналараро битимларни молиялаштириш билан шуғулланади.

Сайт: www.agrobank.uz

Telegram: t.me/AgrobankChannel

Instagram: @Agrobank_uz

Facebookfb.com/AgrobankUzbekistan

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид