Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Қурилиш-пудрат ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 1 январдан бошлаб:
марказлашган манбалар ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг ҳамда қўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш-монтаж ишларини бажариш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялаш тизимини жорий этиш;
марказлашган манбалар ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича тендер савдоларида фақатгина қурилиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган қурилиш-пудрат ташкилотлари иштирок этишига рухсат бериш;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тасарруфидаги 14 та ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида қурилиш-пудрат ташкилотлари билан шартнома асосида уларнинг мутахассис-қурувчилари ва ишчиларини қайта тайёрлаш ва касбга ўқитиш бўйича ўқув курсларини, жумладан, сайёр ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда иштирокчиларга муайян йўналишлар бўйича касб-ҳунарга эга бўлганлиги тўғрисида II-даража (разряд)ли ва ундан юқори даражали сертификатларини бериш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
а) қурилиш-пудрат ташкилотлари қуйидаги талабларга жавоб берадиган ва кўрсаткичларга эга бўлган тақдирдагина, уларга лицензия берилади:
қурилиш ташкилотларининг қурилиш-пудрат ишларининг тури ва йўналиши бўйича ихтисослашганлиги, қурилиш-монтаж ишларининг таркиби ва хусусиятига мувофиқ мутахассислик дипломи ва малака сертификатига эга бўлган доимий мутахассис-қурувчилари ва ишчилари билан таъминланганлиги;
қурилиш ташкилотларининг ихтисослиги ва ташкилий тузилмасига мувофиқ асосий ишлаб чиқариш фондлари, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган ишлаб чиқариш базаси, қурилиш техникаси, машина ва механизмлари, шунингдек кичик механизация воситалари мавжудлиги;

















