Ҳукумат қарори билан Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, олиб қўйилган тез бузиладиган маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб бир кун этиб белгиланди.

Шунингдек, давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулклар сотилишини таъминлашда маҳаллий ҳокимият органлари савдо ўринлари ва ярмаркалар ташкил этиш орқали савдо ташкилотларига кўмаклашади.