Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги ихтисослаштирилган боғчалар кўп тармоқли МТМга ўзгартирилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил октябрь ойидан бошлаб, Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари тармоғини оптималлаштириш ва кейинчалик болалар контингентини ҳисобга олган ҳолда, уларни давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига ўзгартириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Тошкент шаҳридаги давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти бўйича ўтказилган таҳлил асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан оқилона, самарали ва мақсадли фойдаланиш мақсадида Тошкент шаҳридаги 49 та давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини, хусусан:
18 та давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари этиб;
31 та давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари этиб қайта ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайта ташкил этилаётган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тадбирлари режасини бир ой муддатда тасдиқлайди ва амалга оширади.
Белгилаб қўйилишича:
ушбу қарорда назарда тутилган тадбирлар амалдаги штат бўйича ходимлар сони ва давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини сақлаш учун бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади;
давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тармоғининг оптималлаштирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини ривожлантириш, шу жумладан уларни тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, коррекция воситалари, дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади;
умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига ўзгартириладиган давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан белгиланган тартибда тиббий-психологик-педагогик комиссияси томонидан берилган хулоса асосида қабул қилинган тарбияланувчилар ўтказилган коррекция-педагогик ва реабилитация тадбирларининг натижаларига кўра, тегишли давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ўтказилади ёки ушбу муассасада қолади;
кейинчалик болалар умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026