Ўзбекистон | 11:24 / 02.10.2019
30706
2 дақиқада ўқилади

Республика давлат бошқаруви органлари рўйхати тўлдирилди

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармон имзоланди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси президентининг 2003 йил 9 декабрдаги фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатининг I бўлими қуйидаги мазмундаги 20-банд билан тўлдирилди:

“20. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги”.

Ҳозирга қадар I бўлим (Вазирликлар) рўйхати қуйидагича эди:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги.

Мавзуга оид