Жамият | 11:29 / 04.10.2019
12490
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ёниб кетган юк машинаси бўйича расмий маълумот берилди

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Тошкент шаҳрида ўтган сутка давомида 4 та ёнғин ҳолати қайд этилган бўлиб, шулардан 2 таси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинларни ташкил этмоқда. Ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Хусусан, 2019 йил 3 октябрь куни соат 19:50да, Шайхонтоҳур тумани, ТҲАЙ кўчасида, “НОWО” русумли юк ташувчи автоуловнинг кабинаси ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 19:54да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:08да бартараф этилган.

Ёнғин автотранспорт воситасининг электр тизимида қисқа туташув вужудга келиши оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолган.

Мавзуга оид