Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4380-сон қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири раис ҳисобланадиган интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши ташкил этилиши белгиланган.

Низомга кўра, Апелляция кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини, селекция ютуқларини, интеграл микросхемалар топологияларини, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш билан боғлиқ апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи коллегиал органи сифатида амалга оширади.

Апелляция кенгаши:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг талабномада кўрсатилган:

саноат мулки объектлари;

селекция ютуқлари;

интеграл микросхемалар топологиялари;

товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номларига нисбатан қабул қилинган қарорлари юзасидан апелляцияларни кўриб чиқади;

б) манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг:

саноат мулки объектларига патент берилиши;

селекция ютуқларига патент берилиши;

интеграл микросхемалар топологияларининг рўйхатдан ўтказилиши;

саноат мулки объектларига ва селекция ютуқларига берилган патентларнинг ҳақиқийлиги;

товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, товарнинг келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлиги;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилишининг амал қилишига юзасидан апелляцияларини кўриб чиқади;

в) қуйидагиларнинг:

интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг;