Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги ватин ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
2019 йил 10 октябрь куни соат 17:25да Самарқанд шаҳри Г.Каримова кўчаси 7-уйда жойлашган “Толиб Орзу Текстил” МЧЖга қарашли ватин ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида ёнғинни бартараф этилишига бешта ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига 6 дақиқада етиб борганда, ватин ишлаб чиқариш цехининг бостирмаси ёнаётганлиги маълум бўлган.
Ёнғин соат 18:20да ўраб олиниб, 20:30да бартараф этилган. Ёнғиндан ишлаб чиқариш цехининг 150 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида чиқиндиларни йиғиш омбори бостирмасида сақланаётган иккиламчи хомашё чиқиндилар тўплами 150 кв. метр майдонда ёнган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
13:36
Энг кўп сарф Самарқанд ва Тошкентда: таъмир хизматлари статистикаси
11:39
“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026