Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёллар учун энг хавфсиз давлатлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон рўйхатнинг ўртасида
Фото: KUN.UZ
National Geographic нашри аёллар яшаши учун энг хавфсиз ва қулай давлатлар рейтинги Women, Peace and Security Index (WPS Index)’ни эълон қилди.
Рейтингни тузишда учта асосий кўрсаткич инобатга олинган: аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётга жалб қилингани, уларнинг хавфсизлиги ва таҳқирланиш йўқлиги каби тушунилувчи адолат.
Рейтингга ҳаммаси бўлиб 167 та давлат киритилган. Унда энг юқори ўринни Норвегия эгаллаган. Кейинги ўринларни Швейцария, Финляндия, Дания, Исландия эгаллаган. Рўйхатнинг энг қуйисидан Покистон, Сурия, Афғонистон ва Яман жой олган.
Рейтингда Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 43-ўринни, Туркманистон 60-ўринни, Қирғизистон 80-ўринни, Ўзбекистон 89-ўринни, Тожикистон 96-ўринни эгаллаган.

Мавзуга оид
08:17 / 11.05.2026
Мис захиралари қайси давлатларда тўпланган? Жаҳон рейтинги
08:38 / 22.04.2026
Энг кўп сотилган видеоўйинлар рейтинги эълон қилинди
08:04 / 17.04.2026
Дунёнинг энг кучли сувости флотлари маълум қилинди
07:47 / 15.04.2026