Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқнинг энг кўп қашшоқлар яшайдиган мамлакатлари номи маълум қилинди
Фото: REUTERS
2018 йилда Евроиттифоқнинг энг кўп аҳолиси қашшоқлик чегарасида ёки ижтимоий изоляцияда яшайдиган мамлакати Болгария бўлди, деб хабар берди ЕИ статистика хизмати (Евростат).
Қашшоқлик чегараси ёки ижтимоий изоляция қуйидаги учта шартдан бирини кўзда тутади: кам даромад, жиддий молиявий қийинчиликлар ёки бандлик даражаси паст бўлган оилаларда яшаш. Болгарияда ана шундай шахслар 32,8 фоизни ташкил этган.
Болгариядан кейинги ўринларда Руминия (32,5 фоиз), Греция (31,8 фоиз), Латвия (28,4 фоиз), Литва (28,3 фоиз), Италия (27,3 фоиз) ва Испания (26,1 фоиз) жойлашди.
Қашшоқлик даражаси энг паст мамлакатлар эса Чехия (12,2 фоиз), Словения (16,2 фоиз), Словакия (16,3 фоиз), Финляндия (16,5 фоиз), Нидерландия (16,7 фоиз), Дания ва Франция (17,4 фоиз) ҳамда Австрия (17,5 фоиз) бўлди.
Умумий ҳисобда, 2018 йилда 109,2 млн киши ёки ЕИ аҳолисининг 21,7 фоизи қашшоқлик чегарасида яшаган. Қашшоқлар сони 2017 йилдагига нисбатан 3,7 фоизга камайган.
Мавзуга оид
12:52 / 06.03.2026
Зеленский Орбаннинг манзилини Украина қуролли кучларига бериш билан таҳдид қилди
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
12:52 / 24.01.2026
Россия танкери Ўрта Ер денгизида бошқарувни йўқотди
15:54 / 22.01.2026