Ўзбекистон | 14:08 / 17.10.2019
4241
1 дақиқада ўқилади

Франция парламенти Сенати раиси Ўзбекистонга келиши мумкин

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Франция парламенти Сенати раиси Жерар Ларше Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати хабарида айтилган.

Жорий йил 17 октябрь куни Сенат раиси Танзила Норбоева Франциянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Изабель Сервоз-Галлуччи билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил октябрь ойида Францияга амалга оширган расмий ташрифи мамлакатлар муносабатларида янги саҳифа очганини таъкидладилар.

Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, шу жумладан парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Франция парламенти Сенати раиси Жерар Ларше Ўзбекистонга ташриф буюриши таклифини билдирди.

Мавзуга оид