Эркинжон Турдимов: «Электр энергиясини автоматлаштирилган тизимга улаш ишларини тезлаштириш замон талабидир»
Электр ҳисоблагичларни замонавийсига алмаштириш шарт ва мажбурий, айрим фуқароларнинг «алмаштирмасак ҳам бўлар экан, мажбурий эмас экан», деган фикрлари президент ва ҳукумат қарорлари талабларига зид.
Жорий йилнинг 17 октябрида «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖга вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг АСКУЭ (ЭҲНАТ — электр энергиясини ҳисоблашни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими) марказий серверига келиб, тизим билан яқиндан танишган эди.
Эндиликда ЭҲНАТни бутун вилоят бўйлаб қисқа муддатларда жорий қилиш мақсадида вилоят ҳокими Э.Турдимов раислигида Самарқанд шаҳрида барча маҳалла раислари, фаоллари профилактика инспекорлари, Мажбурий ижро бюроси ходимлари, сектор раҳбарлари ва энерготаъминот корхонаси ишчилари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3981-сонли қарорининг ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги №22-сонли қарори билан тасдиқланган электр энергиядан фойдаланиш қоидаларига изоҳ бериб ўтилди. Мазкур қарорлар ва қоидаларга кўра ҳисоблагичларни замонавийсига алмаштириш шартлиги ва мажбурийлиги яна бир бор тилга олиниб, айрим фуқаролар томонидан «алмаштирмасак ҳам бўлар экан, мажбурий эмас экан» деган фикрлари қарор талабларига зид эканлигини таъкидлаб ўтди.
Автоматлаштирилган тизимида кунлик, соатлик истеъмол, тўловлар таҳлилини кўриб, таққослаб туриш мумкинлиги, қисқача қилиб айтганда, тизимни «шаффоф ойна»га ўхшашлиги иштирокчиларга тушунтирилди.
Бундан ташқари, мазкур тизим тўлиқ жорий қилингандан кейин ташкилотлар ходимларнинг иш ҳақидан мажбурий равишда коммунал тўловлар учун ушлаб қолишга эҳтиёж қолмаслиги, яъни кимга электр энергия керак бўлса ўз вақтида тўловларни амалга оширишга мажбур бўлиши айтиб ўтилди.
Йиғилиш якунида ташкилотларга топшириқлар уч босқичда бажарилиши лозим бўлган вазифалар юклатилди. Унга кўра биринчи босқичда ҳисоблагичлар текинга, таъминотчи корхоналар томонидан тўлиқ алмаштирилади, иккинчи босқичда — барча ҳисоблагичлар тўлиқ тамғаланади, учинчи босқичда дебитор қарздорлик тўлиқ бартараф қилинади.
«Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ
матбуот хизмати.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024
Самарқанд вилояти аҳолиси 4,3 млн кишига яқинлашди
15:49 / 02.10.2024