Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан, Рустам Ражаббоевич Қобилов янги ташкил этилган Самарқанд вилояти ҳокимининг расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Рустам Қобилов 2018–2020 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган, кейинроқ президент ҳузуридаги давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий филиали раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган, 2021 йил декабрида вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.
Энди унинг ўрнига Жўрабек Баҳриддинович Суюнов Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Жўрабек Суюнов бунга қадар вилоят туризм бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётганди.
Шу тариқа, Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевнинг ўринбосарлари сони 10 нафарга етди:
- Шербек Бўронов – вилоят ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи;
- Наврўзжон Раҳмонов – вилоят ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари;
- Хуршидбек Самиев – вилоят ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи;
- Ботир Жабборов – вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи;
- Рустам Қобилов – вилоят ҳокимининг расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари;
- Жўрабек Суюнов – вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм бош бошқармаси бошлиғи;
- Хусен Тухтаев – вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;
- Бобир Каримов – вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари;














