Жаҳон | 00:20 / 22.10.2019
4279
1 дақиқада ўқилади

Париж Brexit бўйича янги кечиктириш берилишига қарши чиқди

Франция ҳукумати Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиш муддатини кечиктириш Лондонга ҳам, европаликларга ҳам керак эмас, деб ҳисобламоқда.

Фото: Global Look Press

"Қўшимча кечиктириш ҳеч кимнинг манфаатларига мос келмайди", - деди Франция ҳукуматининг расмий вакили Сибет Ндиайе.

У Брюссель ва Лондон ўртасидаги келишув ҳақида гапирар экан, "Британия парламенти бу масала бўйича нимани ўйлаётгани ҳақида айтадиган вақт келганини" таъкидлади.
Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Берлин "қисқа техник кечиктириш"га тайёрлигини маълум қилганди.

Brexit’ни кечиктириш бўйича тузатиш киритилишини Британия парламенти жамоатчилик палатасининг 322 депутати маъқуллаган, 306 депутат қарши чиққанди.

Европа кенгаши раиси Дональд Туск якшанба куни Британия томонидан Brexit муддатини кўчириш илтимоси битилган мактуб олганини, шу боис ЕИ давлатлари раҳбарлари билан маслаҳатлашувлар бошлаётганини эълон қилди.
 

Мавзуга оид