Пойтахтнинг қулай ҳудудида жойлашган «Қорақамиш 2/4» турар-жой мажмуаси қурилиши якунланди ва фойдаланишга топширилди. Учта беш қаватли уйлар хонадонлари ўз эгаларини кутмоқда.



Сиз бу ерда барча талабларга жавоб берувчи ёруғ, кенг ва шинам хонадонларни харид қилиш имкониятига эга бўласиз. Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга туриш мумкин.


Қулайликлари
Турар жой мажмуаси атрофи ўралган бўлиб, кузатув камералари ўрнатилган. Бу ерда қўриқлаш хизмати доимий фаолият олиб боради. Шундай экан, фарзандингизни уйда ёлғиз қолдиришдан ортиқ ташвиш тортманг. Мулкингиз хавфсизлиги ва оилангиз тинчлиги ҳам доимий назорат остида.
Турар жой мажмуасининг умумий майдони 0.7 га.ни ташкил этиб, ҳудудда ер усти автомобиль тураргоҳлари жойлашган, уй ҳовлисида «яшил ҳудуд» барпо қилинган, болалар учун ўйингоҳ ҳам ташкил этилган ва замонавий фаввора ҳам ишлаб турибди. Оғир иш кунидан сўнг дам олишга қулай ва тинч жой қидиришга ҳожат йўқ. Бундан ташқари, турар жой мажмуасига алоҳида уй-жой ширкати хизмат кўрсатади.

Хонадонлар
Турар жой мажмуаси хонадонлари баландлиги 3.20 метр бўлиб, ҳар бир хонага замонавий ром ва кириш эшиклари ўрнатилган. Харидорларга кенг танлов имконияти яратилган. Бу ерда сиз таъмирланган ёки таъмирланмаган уйларни сотиб олишингиз мумкин. Хонадонларнинг кенглиги ҳам турлича. Ўз хоҳишингизга қараб танловни амалга оширингиз мумкин. Ҳар бир квадрат метр жойнинг нархи 5 миллион сўмдан бошлаб нархланади.















